Malibu’да 10 ёшли қизалоқларни босиб кетган ўсмир ҳақида қўшимча маълумот берилди (видео)
3-саҳифа
−
23 Май 15802 1 дақиқа
Аввалроқ, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида Malibu-2’нинг вояга етмаган ҳайдовчиси содир этган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 10 ёшли қизалоқ вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Автомобилни 9-синф ўқувчиси бошқарганлиги маълум бўлди.
Маълум бўлишича, Қўқон шаҳридаги 41-сонли мактабнинг 9-синфида таҳсил олувчи йигит бобосига тегишли Malibu-2 русмли машинани унинг рухсати билан ювиб келиш мақсадида миниб чиққан. Тажрибасиз йигит машинани миниб кетаётган пайтда пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 23-сонли мактабнинг 3-синфида таҳсил олувчи 10 ёшли уч нафар қизалоқларни уриб юборган. Уларнинг бири олган тан жароҳатлари туфайли, касалхонада вафот этган. Яна бири шифохонанинг жонлантириш бўлимида қолмоқда.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган З.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 14 май куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида мототцикл 15 ёшли қизни уриб юборгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси