“Манчестер Юнайтед” футболчиси қамоқ жазосига ҳукм қилинди  

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Харри Магуайрга нисбатан Греция суди 15 ойлик шартли қамоқ жазоси тайинлади. Бу ҳақда “Sky Sports” нашри хабар берди.

Суд футболчини учта айблов, енгил тан жароҳати етказиш, ҳибсга олиш жараёнида қаршилик кўрсатиш ҳамда давлат хизматчисига пора беришга уриниш, бўйича айбдор деб топган.

Ҳодиса Миконос оролида 2020 йил 21 август куни содир бўлган. Ўша куни Магуайр ва унинг дўстлари маҳаллий барда жанжаллашиб қолган. Полиция воқеа жойига етиб келганида, футболчи уч нафар британиялик қаршилик кўрсатган ва ҳуқуқ-тартибот ходимларига пора беришга уринган. Шундан сўнг улар ҳибсга олинган.

Магуайр суд мажлисида шахсан қатнашмаган. У ўзига қўйилган барча айбловларни рад этмоқда ва ҳукм устидан апелляция беришни режалаштираётгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Харри Магуайр Англия терма жамоаси ҳимоячиси ҳисобланади. У фаолияти давомида “Халл Сити” ва “Лестер Сити” жамоаларида ўйнаган. 2019 йилда у рекорд даражадаги 80 миллион фунт стерлинг эвазига “Манчестер Юнайтед” сафига ўтган.

Футболчи 2018 Жаҳон чемпионатида Англия терма жамоаси сафида майдонга тушган ҳамда тера жамоаси билан Euro 2020 турнири финалига қадар етиб борган.


Мақола муаллифи

Теглар

қамоқ “Манчестер Юнайтед” Харри Магуайр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг