Марказий банк P2P ўтказмалар учун ягона “марказий канал” яратади
Жамият
−
28 Ноябрь 2535 1 дақиқа
2026 йил 1 сентябргача банклар, тўлов ташкилотлари ва молиявий технологиялар бозори иштирокчилари ўртасида хавфсиз маълумот алмашинувини таъминлайдиган “очиқ банкинг” тизими жорий этилади. Бу ҳақда кеча, 27 ноябрда имзоланган “Молиявий технологиялар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида белгиланди.
Очиқ банкинг бу банклар ва молиявий хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар ўртасида мижознинг рухсатига биноан молиявий маълумотларни хавфсиз тарзда алмашиш тизимидир. Оддий қилиб айтганда, мижознинг банк ҳисоб-китоб маълумотлари бошқа иловалар ёки хизматлар билан уланиши мумкин, лекин фақат мижознинг розилиги билан ва қатъий хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда.
Шунингдек, қарорда Марказий банкка бир нечта молиявий инструментларни жорий этиш юкланди.
Хусусан:
- Марказий банкнинг тўлов тизимида жисмоний шахслар ўртасида “P2P” ўтказмаларини амалга ошириш имкониятини ишлаб чиқиш ва уни тўлов хизматларини кўрсатувчиларга Open API кўринишида тақдим этиш;
- Фуқароларга ўз маошини оладиган банк ёки электрон ҳамён провайдерини танлаш ҳуқуқини бериш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
- Универсал QR-код лойиҳасини банклар ва тўлов ташкилотлари билан бирга синов тариқасида жорий этиш ва бошқалар.
Live
Барчаси