Марказий Осиё Энергетика вазирлари Тошкентда учрашди

Жамият

image

Кеча, 13-февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон Республикалари Энергетика ҳамда Сув хўжалиги вазирларининг навбатдаги ишчи учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев, Қирғиз Республикаси Энергетика вазири Таалайбек Ибраев, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Ерлан Аккенженов ва Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жума иштирок этган. 

Маълум қилинишича, учрашувда энергетика компаниялари раҳбарлари ва масъул мутахассислари ҳам қатнашган. Музокаралар чоғида сўнгги йилларда дўст ва қардош давлатлар раҳбарлари ташаббуси билан йўлга қўйилган кўп томонлама ҳамкорлик барча йўналишларда, хусусан, ёқилғи-энергетика соҳасида ҳам изчил ва самарали ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланган.

Учрашув давомида 2026 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, вегетация даврида сув-энергетика тизимларининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шунингдек, ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинган. Томонлар тармоқлар иш режимлари бўйича графикларни келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонлик депутат Ўзбекистон сув учун пул тўлаши кераклигини айтган эди.

Эъзоза Олимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент Марказий Осиё Энергетика вазирлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг