2026 йилда маркетинг бизнесни қандай ривожлантиради?

Бизнес

image

2026 йил 14 февраль куни "Tashkent Marketing Forum 2026" – Марказий Осиёнинг энг йирик маркетинг конференцияси ва тадбиркорлар, раҳбарлар ҳамда маркетологлар учун йилнинг асосий профессионал воқеаси бўлиб ўтади.

Бу форум назариядан чарчаб, маркетинг сотувларга, бизнеснинг ўсиши ва фойдага ҳақиқатда қандай таъсир кўрсатишини тушунмоқчи бўлганларга мўлжалланган. TMF2026 Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Беларусь, Исроил ва Италиядан 50 дан зиёд спикерларни – етакчи жаҳон ва минтақавий брендлар билан ишловчи амалиётчиларни жамлайди.

Форум 4 та залда 7 та параллель секциялар форматида ўтади. Бу ҳар бир қатнашчига форум доирасида ўз бизнесининг вазифалари ва экспертлик даражасига муносиб ўз дастурини шакллантириш имконини беради.

“Параллель секциялар формати яхши натижалар беришини кўрдик. У реал бизнес-масалаларни муҳокама қилиш, янги кейслар билан ўртоқлашиш ва амалий жавоблар олиш имкониятини беради. Секциялар кураторлари билан биз ҳақиқатан иш берадиган ғояларни ўртоқлашишга тайёр энг кучли маркетолог ва экспертларни жамладик”, қайд этади Ўзбекистон маркетинг уюшмасининг раиси, форум ташкилотчиси Диёр Мирзааҳмедов.

TMF2026га чипта харид қилишнинг беш сабаби:

  • Мавҳумлик ўрнига амалиёт – реал кейслар, рақамлар, хатолар ва ечимлар;
  • Контент танлаш – 7 та секция, турли форматлар, миқёслар (PR ва SMM, Local Opportunities, Digital Marketing секцияси) ва бошқалар;
  • Нетворкинг – 1000 дан зиёд маркетологлар, тадбиркорлар, топ-менежерлар ва агентликлар;
  • Билимлар конентрацияси – форумнинг барча спикерлари ёзувларидан фойдалана олиш;
  • Форум қатнашчиси сертификати.

Форум қатнашчилари маркетинг агентликлари ва форум “Йил маркетинги” ярмаркасига ташриф буюриш имконига эга бўладилар. Ярмаркада махсус шартларда янгиликлар ва долзарб маҳсулотлар тақдим этилади. Анъанага кўра, форум доирасида "Tashkent Marketing Awards" маросими ўтказилади. Унда уюшма ҳамкори бўлган брендлар ва Ўзбекистон маркетинг уюшмасининг талқинига кўра Ўзбекистоннинг 2025 йилдаги энг яхши маркетологлари тақдирланади.

Форум дастурида маркетинг-навигатор: экспертлар билан 1:1 сессиялари – маркетинг вазифаларини муҳокама қилиш, тармоқ экспертларидан тавсиялар олиш ва ўз профессионал йўналишларини янада аниқроқ тушуниш учун индивидуал учрашувлар формати.

Қатнашчилар конкрет кейсларни таҳлил қилишлари ва четдан назар ташлай олишлари мумкин бўлади.

Форум ким учун:

  • тадбиркорлар ва бизнес эгалари; 
  • CEO ва топ-менежерлар;
  • маркетинг-директорлар ва бренд-менежерлар;
  • digital-мутахассислар ва агентликлар;
  • маркетингга қизиқадиган ҳамма.

Чипталар сайтда сотилмоқда  
+998 97 402 28 20
Tashkent Marketing Forum 2026 – бизнес ривожи учун ишлайдиган маркетинг.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

бизнес Маркетинг ривожлантириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг