Марко Рубио АҚШнинг Ўзбекистон билан боғлиқ мақсадларини очиқлади

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорлик ривожланиб бораётганидан чуқур фахрланади. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан қабул қилган баёнотида сўз борган. 

“Америка Қўшма Штатлари номидан 1 сентябрь – Мустақиллик кунини нишонлаётган Ўзбекистон халқига самимий табрикларимни йўллайман. 

Америка Қўшма Штатлари 34 йил давомида Ўзбекистоннинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорлигимиз ривожланиб бораётганидан чуқур фахрланади. Бу ҳамкорлик икки мамлакат ўртасидаги савдо ва бизнес алоқаларини мустаҳкамлади ҳамда кўплаб соҳаларда янада кенг кўламли ҳамкорликка йўл очди”, дейди Рубио баёнотининг аввалида. 

Унинг қайд этишича, Вашингтон Ўзбекистоннинг ИШИД террористик ташкилотини енгиш бўйича Глобал коалицияга тўлақонли аъзо бўлиш қарорини, ноқонуний миграция масаласидаги давомий ҳамкорлигини ва икки давлат ўртасидаги хавфсизлик соҳасидаги мустаҳкам шерикликни юқори баҳолайди. 

“Ўзбекистон ўз мустақиллигини нишонлар экан, Америка Қўшма Штатлари дўстлик алоқаларини янада кенгайтириш ҳамда АҚШ ва Ўзбекистон фаровонлигини оширишга интилишда давом этади”, дейди Давлат котиби. 

Эслатиб ўтамиз, мамлакат Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга табрик йўллаб, Қўшма Штатлар мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги имкониятларини очишга умид қилаётганини билдирган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-АҚШ Марко Рубио

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг