Мавлуд Тифиев Туркияда ўтган навбатдаги жангида ғалаба қозонди

Спорт

image

Кеча, 11 декабрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида ММА бўйича Core FC 2 турнири бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Мавлуд Тифиев иштирок этди ва жанг муддатидан аввал Тифиев ғалабаси билан якунланди.

Кечанинг марказий беллашувида ўзбекистонлик Мавлуд Тифиев октагонга кўтарилди. Унга туркиялик Эрдем Таха Динчер рақиб бўлди. Жангда Эрдем Таха Динчер тақиқланган зарба берганлиги учун дисквалификация қилинди. Шундан сўнг ғалаба Тифиевга берилди.

Эслатиб ўтамиз, Таиланднинг Пукет шаҳрида “Warrior Stadium Phuket” лигасида ярим енгил вазн тоифаси вакиллари ўзбекистонлик Мавлуд Тифиев ҳозирда Нидерландия шарафини ҳимоя қилаётган асли марокашлик Ваил Карраоумига қарши жангда техник нокаут эвазига мағлуб этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия ММА Мавлуд Тифиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг