МДҲ мамлакатларининг Мудофаа вазирлари ҳам Минскда тўпланади
Олам
−
12 Апрель
5166Жорий йилнинг 3 июль куни Минскда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Беларусь Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 11 апрель куни Беларусь Мудофаа вазири Виктор Хренин ва МДҲ Мудофаа вазирлари кенгаши котиби Юрий Дашкин учрашган.
“Учрашувда Ҳамдўстлик форматидаги кўп томонлама ҳарбий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Томонлар МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилди. Учрашув 2024 йил 3 июль куни Минскда бўлиб ўтади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов МДҲ ТИВ раҳбарлари йиғилиши арафасида Минскда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко билан учрашган эди.