Мирзиёев параспортчи қизга уй совға қилди (видео)
Жамият
−
30 Июнь 23804 1 дақиқа
Бугун, 30 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан параспортчи қизга уй совға қилди.
Давлат раҳбари велоспорт бўйича Паралимпия терма жамоаси аъзоси Фотима Саиповани шахсан табриклаб, унга уй совға қилиш юзасидан Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга топшириқ берди.
Ўзбекистон етакчиси спортчи қизнинг шуғулланиши учун барча шароитлар етарли экани, аммо уйи йўқ эканини айтиб, шу боисдан унга турар-жой беришга қарор қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу уй Президентнинг ресурсидан берилади.
Маълумот учун, Фотима Дилшод қизи Саипова халқаро тоифадаги спорт устаси, Осиё чемпиони ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бир гуруҳ ёшларни “Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинганди.
Live
Барчаси