Мирзиёев тиббиёт ходимларини табриклади

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари куни муносабати билан уларга табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

“Ушбу қутлуғ айёмда халқ саломатлигининг посбонлари бўлган сиз, азизларни мамлакатимизда кенг нишонланаётган касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман”, дейилган табрик матнида.

Президент матбуот хизматининг қайд этишича, 2017 йилдан буён оналар ўлими кўрсаткичи 21 промилледан 11 промиллега, гўдаклар ўлими эса 11,5 промилледан 7,8 промиллега камайган. Табрик матнида шунингдек, илгари фақат пойтахтда кўрсатилган 400 дан зиёд юқори технологик тиббий хизматлар ҳозирги вақтда вилоят ва туманларнинг ўзида ҳам амалга оширилаётгани айтилган.

Президент Мирзиёев ўз табригида тиббиёт ходимларига малака ва маҳорати билан соҳа ривожини янги босқичга кўтариш, Ўзбекистон тиббиётининг анъаналарини изчил давом эттириш, жаҳон тиббиётининг илғор ютуқларини ўзлаштириши учун ишонч билдирган.

Унинг таъкидлашича, соҳа ходимларининг хизматларини муносиб қадрлаш, улар учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратиб бериш масалалари давлат ва жамиятнинг эътибор марказида бўлади.

“Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, иш фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик ва файз-у барака тилайман”, дейилади табрик сўнггида.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон тиббиёт ходимлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг