Саида Мирзиёева халқаро ташкилотларда ишлайдиган ўзбекистонликлар билан учрашди

Жамият

image

Кеча, 1 июнь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Австрия давлатининг пойтахти Вена шаҳрида халқаро ташкилотларда фаолият юритаётган ўзбекистонликлар билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Администрация раҳбарининг таъкидлашича, ўзбекистонликлар ўз меҳнати, билими ва масъулиятлилиги билан мамлакатига бўлган ишончни юксалтириб, ватанидан узоқда бўлишларига қарамай, Ўзбекистон билан мустаҳкам алоқани сақлаб қолмоқда. 

“Бу каби учрашувлар ҳар сафар ўзгача фахр туйғусини уйғотади. Юртдошларимиз юқори касбий маҳорати билан халқаро майдонда ўз сўзи ва ўрнига эга бўлаётгани ҳамда глобал вазифалар ечимида фаол иштирок этаётганини кўриш кишини руҳлантиради, қувонтиради”, деган Мирзиёева.  

Унинг сўзларига кўра, малакали мутахассислар сафи янада кенгайиши жуда муҳим.  Шу билан бирга, Саида Мирзиёева халқаро тажриба орттиришни, профессионал жиҳатдан ўсишни, Ўзбекистон ҳамда жаҳонга наф келтиришни истайдиган ёш ўзбекистонликларни доимо қўллаб-қувватлашини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Венада БМТ Бош котиби ўринбосари, ташкилотнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ ГЖБ) ижрочи директори этиб янги тайинланган Моника Жума билан учрашган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Вена Саида Мирзиёева Ўзбекистон Президенти Администрацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг