MLS Мессини хет-трикдан маҳрум қилди

Спорт

image
Бугун, 14 май куни тонгда “Интер Майами” MLS мунтазам мавсуми доирасида “Цинциннати”ни 5:3 ҳисобида мағлуб этди. Месси ушбу баҳсда 3 та гол киритган эди, бироқ лига аргентиналик юлдузнинг бир голи уни олиб қўйди.

Цинциннати шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда меҳмонлар сафида Лионель Месси дубль қайд этди. Аргентиналик ҳужумчи 24 ва 55-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, 79-дақиқада Матео Силветти ва 84-дақиқада Бертераме Херман ҳам гол урди.

Дастлаб, MLS расмий сайти “Интер Майами”нинг 89-дақиқадаги голини Мессига ёзганди. Бироқ кейинчалик ушбу вазият автогол сифатида қайд этилиб, гол Роман Челентано ҳисобига ёзилди. Шу сабаб, Месси хет-трик қайд этиш имкониятидан маҳрум бўлди.

Мезбонлар сафида эса 41-дақиқада пеналтидан Кевин Денки, 49-дақиқада Павел Буха ва 64-дақиқада Эвандер Феррейра гол муаллифига айланди.

Маълумот учун, ҳозирда Шарқий конференция турнир жадвалида “Интер Майами” 25 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. “Цинциннати” эса, 16 очко билан саккизинчи поғонани эгаллаб турибди.

Мақола муаллифи

Теглар

Месси MLS “Интер Майами”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг