MMA жангчиси Чикагода жангдан кейин вафот этди

Спорт

image

Чикагода 31 ёшли MMA жангчиси Исаак Жонсон Matador Fighter Challenge мусобақасида иштирок этаётганида, жанг охирида ерга йиқилиб тушди ва бир неча соат ўтиб вафот этди. Бу ҳақда NBC Chicago хабар берди.

Манбага кўра, воқеа жорий йилнинг 21 ноябрь куни Чикагода содир бўлган. Исаак Жонсон “Сисеро” стадионида Matador Fighter Challenge мусобақаси давомида жароҳат олган ва маҳаллий вақт билан 20:38 да тез ёрдам чақирилган. Жонсон шифохонада соат 12:01 да вафот қилган. Шаҳар тиббий экспертизаси идораси ўлим сабаби ва усулини аниқлаш учун отопси режалаштирилганини билдирган. Шу билан бирга, Сисеро полицияси ҳам воқеа бўйича тергов бошланган.

“Бу мен ҳеч қачон ёзмайман деб умид қилган пост. Кеча бизнинг тадбиримиздаги жангчилардан бири Исаак Жонсон жангининг охирида йиқилиб тушди. Тиббий ёрдам кўрсатилди ва у шифохонага ётқизилди. Эрталаб соат 1:30 да менга унинг омон қолмаганлиги ҳақида хабар беришди. Ҳозир ҳис-туйғуларимни сўз билан ифодалаш қийин; фақат унинг оиласи, дўстлари ва жамоадошларига чуқур ҳамдардлигимни билдираман. Ўлим сабаби ҳақида тиббий хулоса чиқиши билан тўлиқ маълумот оламиз”, дея ёзади промоутер ташкилот ўзининг Facebook саҳифасида.

Маълумот учун, Чикаго MMA ва Бразилия жиу-житсу мактаблари билан машҳур бўлиб, шаҳар бир нечта машҳур жангчиларни етиштирган, жумладан UFC чемпиони Белал Муҳаммад ва собиқ PFL чемпиони Луи Тейлор.


Мақола муаллифи

Теглар

MMA Чикаго

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг