Mobiuz ва Huawei Тошкент вилоятида тармоқларни кенг кўламли модернизация қилди
Бизнес
−
19 Январь 4211 4 дақиқа
Mobiuz ва Huawei ўртасидаги технологик ҳамкорлик натижасида Ўзбекистон ҳудудларида мобил интернет қамрови ва тезлиги сезиларли даражада ошди.
Mobiuz мобил алоқа оператори ва Huawei компанияси 2025 йилдаги ўзаро ҳамкорликнинг асосий натижаларига бағишланган расмий тадбир ўтказди.
Тадбирда таъкидланишича, ўтган йили биргаликда самарали лойиҳалар амалга оширилди: бутун республика бўйлаб минглаб таянч станциялари ишга туширилди, ускуналар модернизация қилинди, тармоқлар барқарорлиги оширилди.
Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларини қамраб олган лойиҳалар, айниқса, бунга ёрқин мисол бўла олади. Ушбу ҳудудларда 500 дан ортиқ жойлашувларда ва 1270 дан ортиқ таянч станцияларда ишлар олиб борилди.

Хусусан, Mobiuz тармоқларини тўлиқ модернизация қилиш бўйича SWAP лойиҳаси Тошкент вилоятининг бир қатор шаҳар ва туманларини қамраб олди. Ҳамкорликдаги ишлар давомида тармоқ сифат жиҳатидан янгиланди: 110 дан ортиқ объектда янги таянч станциялари ўрнатилди ва мавжудлари алмаштирилди, техник инфратузилма модернизация қилинди, тармоқлар мувофиқлаштирилди.
Натижада ушбу ҳудуддаги тармоқларнинг ўтказувчанлик қобилияти 90 фоизга ошди. Huawei компанияси маълумотларига кўра, ушбу ҳудудларда Mobiuz мобил интернетни юклаб олиш тезлиги бўйича етакчига, шунингдек, 4G LTE тармоқларини қамраб олиш бўйича етакчилардан бирига айланди.
Шунингдек, бир вақтнинг ўзида учта ҳудудда – Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида алоқа ва интернет сифатини ошириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар ўтказилди. Янги таянч станциялари ишга туширилиб, техник инфратузилма такомиллаштирилди.

Лойиҳалар доирасида SuperBand технологияси фаол қўлланилди. У тармоқлар барқарорлигини ошириш, радиочастоталардан самарали фойдаланиш ва абонентлар тажрибасини яхшилашга имкон яратди. Ушбу технологияни жорий этиш натижасида тармоққа сезиларли юклама тушган шароитда ҳам хизматларнинг янада барқарор ишлаши ва узлуксиз уланишини таъминланмоқда. Бу эса рақамли иловалар ва абонентларнинг кундалик ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Huawei компанияси томонидан мазкур ҳудудларнинг йирик шаҳарларида ўтказилган таққослаш таҳлили натижаларига кўра, Mobiuz 4G LTE тармоқларида маълумотларни юклаб олиш тезлиги ва қамров даражаси бўйича бошқа операторлар орасида етакчи ўринни эгалламоқда.
"Амалга оширилган лойиҳалар Mobiuz мобил алоқа операторининг технологик етакчилик ва инновацион ечимларни жорий этишдаги қатъиятининг ёрқин намунасидир. Биз шунчаки тармоқни яхшилаш билан чекланиб қолмай, Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида келажакни кўзлаб, рақамли инфратузилмани яратмоқдамиз. Лойиҳаларнинг кўлами, амалга ошириш суръати ва эришилган натижалар профессионаллик ҳамда аъло даражадаги жамоавий ишни намоён этмоқда", дея таъкидлади Mobiuz Бош директори Собир Арипов.

"Рақамли Ўзбекистон"ни ривожлантириш, сунъий интеллектни жорий этиш стратегиясини амалга ошириш ва рақамли истеъдодлардан ташкил топган мустаҳкам кадрлар захирасини шакллантириш бўйича белгиланган барча мақсадларга эришиш учун инфратузилмани мустаҳкамлаш, инновацияларни жорий этиш ва Ахборот коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳамкорларнинг бир-бирини қўллаб-қувватлаши айни дамда ҳар қачонгидан муҳимдир. Кенг кўламли лойиҳа давомида уйғун ишлаш муҳандислик жамоаларининг юқори даражадаги профессионал маҳоратини намойиш этди. Улар баъзан қийин шароитларда ҳам энг қисқа муддат ичида тармоқни барқарор ва юқори сифатли янгилашни таъминладилар", деб ҳисоблайди Ўзбекистондаги Huawei компанияси бош директори Тан Сяосян.

Тадбир доирасида SWAP лойиҳасини муваффақиятли амалга ошириш ва тармоқларни мувофиқлаштиришни таъминлаган ҳар иккала компания ходимлари тақдирланди. Уларнинг касбий маҳорати, ҳамжиҳатликдаги иши ва муҳандислик салоҳияти шундай кенг кўламли лойиҳани белгиланган муддатда салмоқли натижалар билан якунлаш имконини берди.
Маълумот ўрнида, Mobiuz – 8,1 миллиондан зиёд абонент базасига эга Ўзбекистоннинг етакчи телекоммуникация операторларидан бири ҳисобланади. Компания барча замонавий алоқа хизматларини тақдим этмоқда ҳамда тармоқ инфратузилмасини ривожлантириш ва инновацион технологияларни, жумладан 5G ни жорий этишга фаол равишда сармоя киритмоқда.
Huawei - ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида жаҳон миқёсидаги етакчи, дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакатида телекоммуникация соҳаси учун илғор ечимларни етказиб берувчи компаниядир.
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси