Москвада мигрантлар ўртасида яна оммавий муштлашув бўлди (видео)

Олам

image

Кеча, 2 ноябрь куни Россия пойтахти Москва шаҳридаги “Филатов луг” тураржой мажмуасида мигрантлар ўртасида оммавий жанжал содир бўлди. Воқеа жойига полиция ходимлари етиб бориб, ҳодисада иштирок этган шахсларни аниқлаш бўйича текширув олиб бормоқда. Бу ҳақда Москва шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мигрантлар бир-бирига пичоқлар ва ҳатто болта улоқтирган. Ҳодисани телефонида видеога олмоқчи бўлган бир эркакнинг бўйнига пичоқ тиралган, ундан суратга олишни тўхтатиш талаб қилинган, бироқ у воқеа жойидан соғ-омон чиқиб кетишга муваффақ бўлган. 

“Ҳодиса иштирокчилари полиция бўлимига олиб борилиб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Дастлабки маълумотларга кўра, жанжалда тахминан беш киши қатнашган. Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати ҳозирча жабрланганлар ҳақида хабар келмаганини билдирди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 октябрь куни Москвадаги “Прокшино” тураржой мажмуасида ҳам оммавий муштлашув юз берган эди. Ўша пайтда полицияга 80 дан ортиқ киши олиб борилган, 65 нафарига маъмурий баённома тузилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва мигрантлар муштлашув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг