Муродовнинг чемпионлик жанги учун промо-ролик эълон қилинди (видео)

Спорт

image

Шу йилнинг 14 июнь санасида бўлиб ўтадиган “Oktagon 72” турнирида октагонга кўтариладиган ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов ва чехиялик Патрик Кинсл иштирокида расмий промо-ролик намойиш этилди. 

Манбага кўра, жанг ўрта вазн тоифасидаги вақтинчалик чемпионлик камари учун ташкил этилади. Видеода эса Патрик Кинсл чемпионлик жангига рақиб излаётгани ва якунда Маҳмуд Муродов билан юзма-юз кўришгани тасвирланган.

Маълумот ўрнида, 35 ёшли Маҳмуд Муродов фаолияти давомида ҳозирга қадар 36 та жанг ўтказиб, 28 ғалаба ва 8 мағлубият қайд этган. Патрик Кинсл ҳисобида эса 28 ғалаба ва 11 та мағлубият бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Маҳмуд Муродов Патрик Кинсл Oktagon 72

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг