Наманганда Қурилиш инспекцияси ходими пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси 10 минг доллар, МЧЖ раҳбари эса 4400 доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси суд тизимидаги танишлари орқали жорий йилнинг январ ойида 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкумнинг ишини судда қайта кўриб чиқиш ва озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони тайинлаш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилган. ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда бош мутахассис олдиндан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Маълум бўлишича, мазкур мутахассис фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун  муқаддам бир неча маротаба судланган. 

Шунингдек, Наманган вилоятида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда мол-мулкларни баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари солиқ органларидаги мансабдор танишлари орқали тадбиркорга тегишли бўлган МЧЖнинг 783 млн сўмлик солиқ қарздорлигини 141 млн сўмгача камайтириб бериш эвазига 4400 АҚШ доллари олган вақтида жиноят устида қўлга олинган. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мансабдор таниши ҳисобланган Наманган вилояти солиқ бошқармаси шўъба бошлиғи ҳам  4400 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ушланди.

Билдиришича, ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро шаҳрида МЧЖ раҳбарининг мол-мулкига қўйилган тақиқни бекор қилиш эвазига 400 доллар талаб қилган солиқ инспектори ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Наманган Қурилиш инспекцияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг