Навоийда амма куёвини ўлдириш учун киллер ёллади (видео)

3-саҳифа

image

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида куёвини ўлдириш учун қотил ёллаган амма ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Зарафшон шаҳрида яшовчи ёш оилада келишмовчиликлар содир бўлган. Шу сабабли келиннинг 54 ёшли аммаси ўзига таниш бўлган 1992 ва 1994 йилларда туғилган икки шахсни топиб, куёвининг “ақлини киритиб қўйишини”, эвазига эса катта миқдорда пул беришга тайёр эканлигини айтган. Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари суиқасд саҳнасини ташкил этиб, жараённи видеога олган ва ижтимоий тармоқ орқали аёлга жўнатган. Шундан сўнг аёл суиқасд буюртмаси учун келишилган 40 миллион сўмдан 2 млн 300 минг сўмни ёлланган шахсларнинг картасига ташлаб берган.

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Зарафшон шаҳар Ички ишлар бўлими тезкор-қидирув хизмати ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида аёл қўлга олинган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида норасмий никоҳдаги хотинини ўлдириш учун 10 минг долларга қотил ёллаган шахс ушланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий Зарафшон қотил киллер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг