Навоийда бир мактабнинг 23 ўқувчиси муддатидан олдин талаба бўлди
Жамият
−
06 Март 5996 1 дақиқа
Навоий шаҳридаги 11-аниқ фанлар чуқур ўқитиладиган ихтисослашган мактабининг 23 ўқувчиси муддатидан олдин талаба бўлди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Мазкур мактабнинг 21 нафар 11-синф ўқувчиси 189 балл тўплаб, муддатидан олдин талаба бўлган. Шунингдек, 2 нафар 10-синф ўқувчиси ҳам талабалик мақомини қўлга киритган.
“Мазкур таълим муассасаси йиллар давомида турли йўналишларда юқори натижаларни қайд этиб, вилоят таълим тизимида етакчи мактаблардан бири сифатида эътироф этиб келинмоқда. Бугунги кўрсаткичлар эса ана шундай изчил ривожланишнинг мантиқий давомидир”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий шаҳридаги 22-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Исломбек Мансуров инглиз тилидан B2 даражадаги миллий сертификатни қўлга киритганди.