Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда мактаб директори ўқувчиларни барчани олдида калтаклагани акс этган видеоёзув тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 25 февраль куни Навоий вилояти Хатирчи туманидаги мактаб директори  Қ.Ж. (1988 - йилда туғилган эркак) 10-синф ўқувчилари Н.Т, А.А. (2008 йилда туғилган, ўғил болалар)ларни гўёки тартибга чақириш важи билан калтаклаб, ўқувчиларнинг танасининг турли қисмларини муштлаб, оёқлари билан тепиб дўппослаган.

Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўқувчиларга етказилган тан жароҳати бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Бу борада қўшимча тарзда ахборот берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманидаги 14-сон мактабда ўқувчиларни уриб, уларнинг сочидан тортиб, судраган мактаб директори ўз лавозимидан озод этилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий мактаб директори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг