Неймар жароҳатидан қутулишга жиддий эътибор қаратди
Спорт
−
08 Май 4871 1 дақиқа
33 ёшли Неймар Сантос клуби базасида кунига 11 соатгача шуғулланмоқда. Бу ҳақда UOL хабар берди.
У ҳафтада бир неча кун икки машғулот қилмоқда. Қайта тиклаш жараёни яхши кетмоқда.
Футболчи шифокорлар тавсиясига амал қилмоқда ва май ойи охири ёки июнь ойи бошида майдонга қайтиши кутилмоқда. “Сантос” тиббиёт ходимларининг айтишича, Неймар ҳеч қачон бунчалик кўп машқ қилмаган.
“Сантос” ҳужумчиси 17 апрель куни Бразилия чемпионати доирасида “Атлетико Минейро”га қарши ўйинда (2:0) чап сонини жароҳатлаган ва 34-дақиқада алмаштирилганди.
Ҳужумчининг Бразилия клуби билан шартномаси 30 июнга қадар амал қилади. Қайд этилишича, томонлар яқин кунларда шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади.
Live
Барчаси