Ноёб ҳодиса: ерликлар сайёралар парадига гувоҳ бўлади

Бу қизиқ

image

Яқин бир ҳафта давомида ерликлар эрта тонгда осмонда бир сафга тизилган ҳолда бир вақтнинг ўзида олтита сайёрани кўриши мумкин. Бу ҳақда “The Associated Press” хабар берди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, сайёралар юлдузларга қараганда деярли милтилламасдан, ёрқин нуқталардек кўринади. Уларни кузатиш учун осмон очиқ бўлиши ва баланд бинолардан йироқ жой танланиши керак.

Астрономларнинг айтишича, Венера, Юпитер, Сатурн ва хира нурли Меркурий оддий кўз билан ҳам кўринади, Уран ва Нептунни эса дурбин ёки телескоп ёрдамида кузатиш мумкин бўлади. Энг яхши кўриниш тонг отишидан бироз олдин юз беради: осмоннинг шарқий қисмида Юпитер ва Венера ёнма-ён жилваланади, бироз юқорироқда ва ён томонда Сатурн кўринади, Меркурий эса уфққа яқин, пастроқда пайдо бўлади.

Жорий йилнинг 19 август куни Меркурий Қуёшдан энг катта бурчак остида узоқлашади ва уни кўриш осонроқ бўлади. Ой охирида у Қуёш нури ичида кўздан йўқолади. Шундан сўнг парадга нозик Ой ҳилоли ҳам қўшилади.

Сайёраларнинг кейинги сафарги бундай “тўлиқ йиғилиши” 2026 йилнинг февраль ойида кутилмоқда. Шунинг учун август ойи тонглари бу йили бир вақтнинг ўзида олтита осмон жисмига гувоҳ бўлишнинг сўнгги имконияти бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эртага, 17 август куни 2025 PM номли, диаметри 50 метр бўлган астероид Ер ёнидан учиб ўтиши хабар қилинганди. Маълумотларга кўра, у хавфли тоифага киради, бироқ унинг Ерга тушиш эҳтимоли жуда паст.


Мақола муаллифи

Теглар

Венера Астрономия сайёралар паради Юпитер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг