Олимпиадада медаллар жамғаришда қайси давлат етакчи?
Спорт
−
09 Февраль 1732 1 дақиқа
Кеча, 8 февраль куни Италиянинг Милан ва Кортина шаҳарларида ўтаётган қишки Олимпиада ўйинларининг иккинчи кунги мусобақалари бўлиб ўтди. Ҳозирги вақтда медаллар жамғариш бўйича Норвегия делегацияси етакчилик қилмоқда – улар ҳисобида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали бор.
Милан–Кортина–2026 қишки Олимпия ўйинларида мусобақаларнинг иккинчи кунидан сўнг АҚШ делегацияси Норвегиядан кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Америкаликлар ҳисобида ҳозирча 2 та олтин медаль мавжуд.
Мезбон Италия делегацияси эса 1 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медаль билан кучли учликка якун ясаб турибди.
Медаллар жамғариш бўйича ТОП–10 талик қуйидагича:
- Норвегия – 3 олтин, 1 кумуш, 2 бронза;
- АҚШ – 2 олтин;
- Италия – 1 олтин, 2 кумуш, 6 бронза;
- Япония – 1 олтин, 2 кумуш, 1 бронза;
- Австрия – 1 олтин, 2 кумуш;
- Германия – 1 олтин, 1 кумуш, 1 бронза;
- Чехия – 1 олтин, 1 кумуш;
- Франция – 1 олтин, 1 кумуш;
- Швеция – 1 олтин, 1 кумуш;
- Швейцария – 1 олтин.
Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси таркибида икки нафар спортчи мамлакат шарафини ҳимоя қилмоқда. Жумладан, Медет Назаров тоғ чанғисининг слалом ва гигант-слалом йўналишларида, Даниил Ейбог эса шорт-трекнинг 500 метр масофаси бўйича қишки Олимпиада баҳсларида иштирок этмоқда.
Live
Барчаси