Отабек Умаров FIA Сенати таркибига кирди

Спорт

image

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) Сенати таркибига кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, мазкур тайинлов туфайли Отабек Умаров FIA’нинг олий бошқарув органи фаолиятида иштирок этади.

“Ўзбекистон вакилининг ушбу нуфузли тузилма таркибига кириши мамлакатимизда автомобиль спорти ва мобиллик соҳасининг ривожланишига хизмат қилади”, дейилади МОҚ хабарида.

Маълумот учун, Сенат FIA Бош Ассамблеясига стратегик тавсиялар киритувчи орган ҳисобланиб, ташкилот тараққиёти йўлида муҳим бўғин вазифасини бажаради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон пойтахти Тошкентда Халқаро автомобиль федерациясининг йил якунларига бағишланган тарихий тадбир ўтказилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Умаров FIA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг