Ойликлар оширилади. Қозоғистонда!
Олам
−
14 Апрель 8092 1 дақиқа
Қозоғистонда энг кам иш ҳақи 150 минг тенгегача (тахминан 3 839 590 сўм) оширилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда бугун, 14 апрель куни ўтказилган ҳукумат брифингида Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Азамат Амрин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда энг кам иш ҳақи 85 минг тенге бўлиб, уни ошириш босқичма-босқич амалга оширилади.
“Дунё бўйича энг кам иш ҳақи ўртача иш ҳақининг 50 фоизини ташкил қилади. Бу тахминан 300 минг тенге атрофида. Бизнинг мақсадимиз эса уни 150 минг тенгагача етказишдир”, деган у.
Бироқ мазкур ўзгаришнинг аниқ муддати ҳозирча расман эълон қилинмаган. Расмийларга кўра, минимал иш ҳақини ошириш масаласи тўлиқ равишда давлат бюджетининг молиявий имкониятларига боғлиқ бўлади.
“Бу йил даромадлар қандай бўлишини кўриб чиқамиз. Агар ижобий динамика сақланса, молиявий имконият пайдо бўлади ва бу қарорни амалга ошириш мумкин бўлади”, деган вазир ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда аёлларнинг пенсия ёши оширилиши хабар қилинган эди.
Live
БарчасиНетаняху вазирлар маҳкамасини йиғмоқда
15 Апрель