PEPSI MUSIC FEST 2025 – Тарихга кирган уч кун

Бизнес

19-21 сентябрь кунлари Тошкентда мамлакат маданий ҳаётида ёрқин из қолдирган йилнинг энг йирик мусиқий тадбирларидан бири – Pepsi Music Fest 2025 бўлиб ўтди.

Central Asian Expo Uzbekistan майдонида уч кун давомида фестиваль 165 мингдан ортиқ томошабинни тўплаб, авлодларни мусиқа орқали бирлаштирди. Шу кунларда бир саҳнада жаҳон юлдузлари ва маҳаллий санъаткорлар чиқиш қилдилар. Хедлайнерлар янги авлод рэпери Big Baby Tape ва Қозоғистоннинг "Ирина Кайратовна" гуруҳи бўлди. Шунингдек, дунёнинг энг моҳир барабанчиларидан бири – Тим Ивановнинг чиқиши томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

Pepsi Music Fest 2025 тарихий воқеага айланди: Ўзбекистонда илк бор Акон ўзининг машҳур қўшиқлари билан иштирок этди. Жаҳон миқёсидаги афсонавий санъаткор билан бирга томошабинлар бутун дунёни забт этган хитларини бирга куйладилар.

Ўзбек ҳонандалари фестивалга ўзгача жозиба бағишладилар. Тоҳир Содиқов, Конста, Лола, King Macarella ва MillyMallyMoe ўзларининг ёрқин чиқишлари билан томошабинларни хурсанд қилдилар. Рақс завқини DJ Frost ва DJ Gera сетлари таъминлади. Фестиваль давомида улкан ёруғлик ва лазер шоуси ўтказилиб, якуний мушакбозлик эса маданий бирлик рамзига айланди.

Pepsi Music Fest нафақат кўнгилочар тадбир, балки мамлакат мусиқа саноатини ривожлантиришга ҳисса қўшадиган маданий платформа сифатида ҳам ўз аҳамиятини тасдиқлади.

Фестиваль йирик халқаро брендлар жамиятнинг маданий ривожланишини қўллаб-қувватлаётганининг ёрқин намунаси бўлди. Марказий Осиёдаги энг йирик ичимлик ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган International Beverages Tashkent компанияси кўп йиллардан буён спорт ва ёшлар ташаббусларига сармоя киритиб келмоқда. Pepsi Music Fest унинг мамлакат ижтимоий ҳаётига қўшган ҳиссасининг яна бир исботи бўлди.

Pepsi Music Fest 2025 мусиқа чегаралар билмаслигини, Pepsi эса эркинлик, қувват ва ёрқин таассуротлар рамзи бўлиб қолишини исботлади.

Pepsi Music Fest халқаро миқёсдаги тадбирга айланиб, маданият соҳасини янада юксалтирди десак муболаға бўлмайди.

# Pepsi Music Fest, # Pepsi, # Pepsi Music Fest2025, # PepsiTashkent # PepsiAkon  #Akon

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Pepsi PEPSI MUSIC FEST 2025 Central Asian Expo Uzbekistan

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг