Португалия Мексикада ўйнашдан бош тортмоқда

Спорт

image

Португалия миллий терма жамоаси мамлакатдаги хавфсизлик ҳолати туфайли Мексика терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини бекор қилишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “El Popular” нашри хабар берди.

Португалия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида жорий йилнинг 28 март куни ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган Мексикага сафар ҳақида хавотир билдирди. Ўйин Мехико шаҳридаги “Ацтека” стадионида ўтказилиши кўзда тутилган, аммо мамлакатдаги ҳозирги вазият ўйинга таъсир қилиши мумкин.

Португалия футбол федерацияси вазиятни диққат билан кузатаётганини ва барча эҳтимолий хавфларини бартараф этаётганини тасдиқлаган. Ташкилот расмий баёнотида ўйиннинг барча иштирокчиларини – футболчилар, мураббийлар штаби ва ходимларни ҳимоя қилиш устуворлигини таъкидлаган.

Ўртоқлик учрашуви санаси ва жойи ҳозирча ўзгармаяпти. Якуний қарор тегишли органларнинг тавсиялари ва минтақадаги умумий вазиятни ҳисобга олган ҳолда кейинроқ эълон қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Португалия Мексика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг