Президент 6 ҳокимнинг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни буюрди
Жамият
−
24 Апрель 16612 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев “аравасини торта олмаётган” 6 та туман ҳокимининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни буюрди. Бу ҳақда Президент бугун, 24 апрель куни ўз раислигида ўтаётган биринчи чорак кўрсаткичларини тармоқ ва ҳудудлар кесимида танқидий таҳлил қилиш ва йилнинг қолган даврида қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
Йиғилишда айрим раҳбарлар тадбиркорнинг масаласини ҳал қилиши ўрнига ўзини четга олаётгани, муаммо республика даражасига чиқса, айбини беркитиш учун ўзини оқлаб юргани танқид қилинган.
Масалан, Нурафшон шаҳар ҳокими бюрократия сабабли икки йилдан бери қурилишни бошлай олмаган тадбиркорга ёрдам бериш ўрнига қаердан бу маълумот Президент даражасигача етиб борганини қидириш билан овора.
Ёки Ғузор, Нарпай, Урганч, Янгийўл, Чиноз (Салихов) туманлари ҳокимлари тадбиркорлик инфратузилмаси учун берилган тайёр пулга ҳалигача лойиҳа бошламагани кўрсатиб ўтилган. Ваҳоланки, бизнес инфратузилмасини яхшилаш учун ушбу туманларга бу йил республикадан қўшимча 262 миллиард сўм берилган.
Тегишли вилоятлар ҳокимларига номи айтилган туман ҳокимлари “аравасини торта олмаётган бўлса”, бугуннинг ўзида лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилган.
Live
Барчаси