Расман Финалиссима бекор қилинди
Спорт
−
16 Март 1051 1 дақиқа
Жорий йилнинг 27 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасида Финалиссима учрашуви расман бекор қилинди. Бу ҳақда UEFA матбуот хизмати хабар берди.
“Аргентина томони билан муқобил сана бўйича келишувга эришишнинг имкони бўлмади”, дейилади ташкилот баёнотида.
2024 йилги Европа чемпионати ғолиби Испания ҳамда 2024 йилги Америка кубоги ғолиби Аргентина ўртасидаги учрашув 27 март куни Қатарда ўтказилиши керак эди. Бироқ, минтақадаги беқарор вазият сабаб ўйин бекор қилинди.
Кейинчалик ушбу учрашув Мадрид шаҳридаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, Аргентина терма жамоаси бу вариантни рад этди.
Маълумот учун, Аргентина 2022 йилда Лондондаги “Уэмбли” стадионида ўтган финал баҳсида Италия терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, ғалаба қозонган эди.
Live
Барчаси