Роналду Манега совға берди (видео)

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби сардори Криштиану Роналду Африка кубогида ғалаба қозонган жамоадоши Садио Манени табриклаш учун унга торт совға қилди. Бу ҳақда “Ал Наср” клуби матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг 18 январь куни Африка кубоги финалида Сенегал Марокашни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.  

Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган 90+8-дақиқада бош ҳакам Сенегал дарвозаси томон пенальти белгилади. Бу қарордан сўнг сенегаллик футболчиларнинг аксарияти норози бўлиб, майдонни тарк этди. Бироқ, жамоа сардори Садио Мане уларни тинчлантириб, ўйинни давом эттиришга кўндирди. 

90+24-дақиқада Марокаш ярим ҳимоячиси Браим Диас пенальтидан унумли фойдалана олмади. 

Экстра-таймда эса Сенегал ҳал қилувчи голни урди. 94-дақиқада ярим ҳимоячи Папе Гуэйе аниқ зарба билан жамоасига ғалаба келтирди.

Маълумот учун, Садио Мане 2023 йилдан бери “Ал-Наср” сафида тўп суриб келмоқда. Ушбу мавсумда у 17 та ўйинда майдонга тушиб, 6 гол урди ва 6 голли узатма амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Садио Мане “Ал-Наср” Африка кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг