Роналду ва Жоржина никоҳ шартномаси тузди

Спорт

image

Аввалроқ, жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду 10 йиллик муносабатдан сўнг севгилиси Жоржина Родригесга турмуш қуришни таклиф этгани, Жоржинанинг эса бунга рози бўлгани хабар қилинган эди. “Marca” нашри ўз манбаларига таяниб, уларнинг ўртасида тузилган никоҳ шартномаси тафсилотларини очиқлади.

Манбага кўра, агар жуфтлик ажралган тақдирда Роналдунинг мажбуриятлари юз миллионлаб долларга тушиши мумкин. Ҳужжатда нафақат ойлик тўловлар, балки бир марталик катта суммалар ҳамда ҳашаматли бонуслар ҳам белгиланган.

Шартноманинг асосий бандлари:

  • Жоржинага ойлик нафақа – 114 минг доллар; 
  • 5,6 миллион долларгача бўлган қийматдаги кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи; 
  • Жуфтлик ажрашган тақдирида пенсия – ойига 110 минг доллар; 
  • Болалар учун алимент – ойига 500 минг доллар; 
  • Қўшимча бонуслар – йилига 2 миллион доллар, иккита люкс тоифадаги автомобиль ва авиапарвозлар; 
  • Ажралиш бўлса, бир марталик тўлов – 50 миллион доллар.

“Forbes” ҳисобига кўра, Криштианунинг капитали қарийб 671 миллион долларни ташкил этади. Шундай кенг кўламли келишувни имзолаш орқали ҳужумчи ўз активларини ҳимоя қилишга ва шу билан бирга Жоржина ҳамда фарзандларига эҳтимолий ажралиш ҳолатида ҳам юқори турмуш даражасини кафолатлашга интилган.

Маълумот учун, ҳозирда “Ал Наср” жамоасида тўп тепаётган Роналду Саудия клубидан йилига 200 млн евродан кўпроқ маош олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Жоржина Родригес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг