Россия армиясига ҳиндистонликлар ҳам ёллангани маълум бўлди

Олам

image

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Кирти Вардхан Сингх мамлакат парламентига тақдим этган ёзма жавобида Россия Қуролли кучлари сафига 202 нафар Ҳиндистон фуқароси ёлланганини маълум қилди. Бу ҳақда “the Economic Times” хабар берди.

Вазирнинг айтишича, ҳукуматнинг мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари натижасида 119 нафар фуқаро муддатидан олдин бўшатилган. Россия томони берган маълумотларга кўра, 26 киши ҳалок бўлган, 7 нафар фуқаро бедарак йўқолган. Ҳозирда яна 50 нафар ҳиндистонликни муддатидан олдин хизматдан озод этиш бўйича ишлар давом этмоқда.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги 10 нафар ҳалок бўлган фуқаронинг жасадини Ҳиндистонга қайтариш, икки нафар фуқаронинг жасадини кремация қилишда ёрдам кўрсатган. Бундан ташқари, ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган 18 нафар ҳиндистонликнинг оила аъзоларидан олинган DNK намуналари шахсини аниқлаш мақсадида Россия расмийларига топширилган.

Ҳиндистон расмийлари таъкидлашича, айрим фуқаролар иш таклифлари ёки Россия олий ўқув юртларига киришда ёрдам бериш ваъдалари орқали алдов йўли билан жанговар ҳаракатларга жалб этилган. 2024 йил март ойида Ҳиндистон Марказий тергов бюроси ёшларни ижтимоий тармоқлар ва маҳаллий агентлар орқали ёллаган тармоқ фош этилганини маълум қилган.

2024 йил июль ойида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Россия Президенти Владимир Путин билан учрашувда алдов йўли билан хизматга жалб этилган ҳиндистонликларни муддатидан олдин бўшатиш масаласини кўтарган. Шундан сўнг, Ҳиндистон ТИВ 45 нафар фуқаро Россия армиясидан бўшатилгани, 50 нафари ҳануз хизматда қолаётганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинага қарши тўлиқ миқёсли босқин бошланганидан бери Россия армиясининг тасдиқланган йўқотишлари 152 142 нафарга етгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Россия армияси Кирти Вардхан Сингх

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг