Россия Мирноградни эгалламоқчи 

Олам

image

Россия армияси Мирноград шаҳри яқинида Украина бўлинмаларини қуршаб олишга уриняпти. Бу ҳақда бугун, 9 декабрь куни Россия Бош штаб раҳбари Валерий Герасимов маълум қилди.

Унинг айтишича, Россия қўшинлари Украинадаги бутун фронт чизиғи бўйлаб олдинга силжиган. Украина эса бу баёнотни инкор этди ва ҳудудни бермасликка ваъда берди. 

Герасимов 46 минг кишилик аҳоли истиқомат қиладиган Мирноград шаҳрида Украина қўшинларини мағлуб этишга буйруқ берганини айтган. Унинг қўшимча қилишича, Россия Мирнограддаги биноларнинг 30 фоиздан ортиғини назоратга олган.

Шу билан бирга, Украина Россиянинг Покровск қулагани ҳақидаги даъволарини бир неча бор рад этиб, ҳарбийлар шаҳарнинг бир қисмини ушлаб туришда давом этаётганини ва Мирноградда россияликларга қарши курашаётганини айтди.

Россия ҳозирда Украинанинг 19,2 фоизини, жумладан, 2014 йилда аннексия қилган Қрим, Луганск ва Донецкнинг 80 фоиздан ортиғини, Херсон ва Запорожьенинг қарийб 75 фоизини, Харьков, Суми, Николаев ва Днепропетровск вилоятларининг айрим ҳудудларини назорат қилади.

Путин ўтган ҳафта Украина қўшинлари чекинмаса, Россия Украинанинг Донбасс минтақасини куч билан тўлиқ назорат остига олишини айтганди. Киев эса буни қатъиян рад этганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина сунъий интеллектли дронлардан фойдалана бошлагани ҳақида хабар берилганди. Дрон интерфейси автоматик равишда потенциал нишонларни яшил рангда ажратиб кўрсатади, зарба учун тавсия этилган мақсадларни бинафша рангда белгилайди, оператор якуний тасдиқ берганидан сўнг эса нишон қизил рангда кўринади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия армияси Херсон Запорожье фронт Мирноград

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг