Россия Мудофаа вазирлиги объектларини суратга олган жуфтлик узоқ муддатга қамалди 

Олам

image

Москва шаҳар суди 38 ёшли Валерия Эгоровани 17 йилга умумий режимдаги колонияга ва унинг турмуш ўртоғи, 42 ёшли Павел Коротични 15 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилди. Улар давлатга хиёнатда айбдор деб топилди. Бу ҳақда кеча, 29 июль куни “Медиазона” хабар берди.

Айбловга кўра, 2023 йил май ойида Эгорова Украина разведкаси вакили билан боғланган ва у унга Москва шаҳри ва вилоятидаги “Россия армияси объектлари ҳақида маълумот тўплаш” вазифасини берган. Айблов хулосасига кўра, Эгорова “бино фасадлари, тўсиқлари, идентификация плиталари”, шунингдек, Россия ҳарбий муассасалари ходимларини суратга ва видеога олган. Мукофот сифатида “куратор” унга криптовалюта билан 240 доллар тўлаган.

Коротич, прокуратура маълумотларига кўра, Эгоровани автомашинада у суратга олаётган “Мудофаа вазирлиги объектлари”га олиб борган ва “атрофни кузатган”.

Бундан ташқари, Валерия Эгорова пул ювишда (криптовалютани нақдлаштирганлик учун) ва гиёҳванд моддаларни сақлашда айбдор деб топилди – у гўёки 0,3 грамм амфетамин қоп билан топилган. Прокуратура гиёҳванд моддалар қаерда сақлангани ва қандай шароитда олиб қўйилганига аниқлик киритмаган.

Эгорова ва Коротич 2024 йил 1 мартда ҳибсга олиниб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Мудофаа вазирлиги Москва Валерия Эгорова Павел Коротич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг