Россия Украина бўйича музокараларда жуда кўп нарса сўрамоқда - Вэнс

Олам

image

Россия Украина бўйича музокараларда ҳаддан ташқари талабларни илгари сурмоқда. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Жеймс Дэвид Вэнс бугун, 7 май куни Вашингтонда Мюнхен хавфсизлик конференцияси томонидан ташкил этилган форумда сўз очди.

У музокаралардаги кейинги қадам Москва ва Киевнинг тўғридан тўғри алоқалари бўлиши кераклигини айтди.

“Мен россияликлар келишувдан манфаатдор эмас, деб айтмаган бўлардим. Мен ҳозирги вақтда россияликлар можарони тўхтатиш учун маълум бир талаблар, маълум бир имтиёзлар тўпламини илгари сурмоқда, деб айтган бўлардим. Биз улар жуда кўп нарса сўрашади, деб ҳисоблаймиз, тушуняпсизми?” деган АҚШ вице-президенти.

Вэнснинг сўзларига кўра, АҚШ Президенти Дональд Трампнинг хизматларидан бири шундаки, у Россияни можарони ҳал қилиш шартларини айтишга мажбур қилган. Унгача эса Россия бир сўз ҳам демай уруш зоналарида олдинга бораверган.

Вице-президентнинг таъкидлашича, Москванинг дастлабки позицияси билан танишиб чиққач, Вашингтоннинг реакцияси жуда ҳайратланарли бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жеймс Дэвид Вэнс АҚШ ўз таклифларига ижобий жавоб олмаса, Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда воситачилик қилишдан бош тортиши ҳақида гапирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Мюнхен Жеймс Дэвид Вэнс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг