Россия, Украина ва АҚШ ўртасида янги босқичдаги музокаралар бошланди

Олам

image

Бугун, 4 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида Россия, Украина ва Америка Қўшма Штатлари иштирокида уч томонлама тинчлик музокараларининг янги босқичи бошланди. Бу ҳақда Украина делегацияси раҳбари Рустам Умаров маълум қилди.

Унинг айтишича, музокаралар дастлаб уч томонлама форматда ўтказилади. Кейинчалик томонлар алоҳида ишчи гуруҳларга бўлиниб, аниқ йўналишлар бўйича музокараларни давом эттиради. Сўнгра позицияларни яна мувофиқлаштириш режалаштирилган.

ТАСС хабарига кўра, музокаралар ёпиқ форматда ўтказилмоқда ва матбуот учун ҳеч қандай тадбир режалаштирилмаган. Учрашувда Россия делегациясига Россия Қуролли Кучлари Бош разведка бошқармаси раҳбари Игорь Костюков бошчилик қилмоқда. АҚШ томонидан Дональд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва куёви Жаред Кушнер иштирок этмоқда. Украина делегацияси таркибида эса Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустам Умаров ҳамда Президент аппарати вакиллари бор.

Маълумот учун, уч томонлама музокараларнинг биринчи босқичи 23-24 январь кунлари Абу-Дабида ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган эди. АҚШ расмийларига кўра, тинчлик режаси доирасидаги ҳудудий масала музокараларнинг маркази ҳисобланади. Украина Президенти Владимир Зеленский эса бу масала фақат Россия Президенти Владимир Путин билан шахсий учрашувда ҳал этилиши мумкинлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Европа билан биргаликда Россияга қарши махфий режа тайёрлаётгани ҳақида хабар берилганди.

Жамшидбек Амиров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Россия Украина Бирлашган Араб Амирликлари музокаралар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг