Россияда мигрантлар тайёрлаган шўрвадан 350 киши заҳарланди

Олам

image

Россияда икки кишининг ўлимига сабаб бўлган ловия шўрвасидан оммавий заҳарланишда айбланган тўрт кишининг иши Москванинг Люблинский туман судига ўтказилди. Бу ҳақда Россия Бош прокуратураси хабар берди.

Прокуратура 350 кишининг заҳарланишига сабаб бўлган озиқ-овқат тайёрланаётган антисанитария ҳолатларининг фотосуратларини кўрсатди. Хавфли озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда айбланганлар орасида “Савон-К” консерваланган ловия ишлаб чиқарувчи ташкилот эгаси Владимир Шин, “Локалкитчен” бош директори Антон Лозин, “Кухни на районе” сифат бўлими бошлиғи Елена Машкова ва “Савон-К” компаниясининг Тожикистондан ёлланган ошпази Карим Норматов бор. Уларнинг барчаси Россия Жиноят кодексининг 238-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарлар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёки сотиш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбланмоқда.

Владимир Шин онасининг яшаш жойида 31 нафар мигрантни ноқонуний рўйхатга олганликда айбланмоқда. Мигрантлар унинг корхонасида ишлаган.

Бош прокуратуранинг хабар беришича, Владимир Шин жорий йилнинг май ва июнь ойларида ловия сотиб олган. Унинг Тожикистондан Россияга келган, озиқ-овқат саноати соҳасида тажрибаси бўлмаган ходими Норматов ловияни нотўғри тайёрлаб, қадоқлаган. У маҳсулотни стерилизация қила олмаган ва иссиқлик билан ишлов бериш тартиб-қоидаларига риоя қилмаган. Оқибатда ловия ичида ботулотоксин ҳосил бўлган. Лозин ва Машкова ловия сотиб олган. Пулни тежаш учун улар керакли текширувларни ўтказа олмаган. Улар “Лобио” салатини тайёрлаб, “Кухня на районе”, “Самокат” каби етказиб бериш хизматларига сотган.

Ҳаммаси бўлиб хавфли салатнинг 2000 дан ортиқ порцияси сотилган. Жабрланганлар қаттиқ бош оғриғи, овознинг бузилиши ва кўришнинг хиралашишини бошдан кечирган.

Оқибатда 350 га яқин одам ботулизм билан касалланган, улардан икки нафари вафот этган, 52 нафари эса ҳалок бўлишга яқин қолган. Шифокорларнинг тезкор аралашуви туфайли улар қутқариб қолинган.

Жабрланувчилар 70 миллион рублдан ортиқ товон пули талаб қилмоқда. “Локалкитчен” аллақачон ихтиёрий равишда қисман тўловни амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Москва шаҳридаги “Гостиница РБК сервис” хостелида 50 киши заҳарланганди. Заҳарланганлар “Обручева 30” тураржой мажмуаси қурилишидаги ишчилар бўлган. Ишдан кейин уларга шўрва ва товуқ гўшти берилган. Ётоқхонага қайтиб келгач, уларда қусиш ва диарея бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрантлар Карим Норматов ловия шўрваси Антон Лозин Елена Машкова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг