Россиялик тадбиркор Москвада ўлик ҳолда топилди

Олам

image

Бугун, 2 март куни таниқли россиялик тадбиркор ва собиқ сенатор Умар Жаброилов вафот этгани маълум бўлди. У ўқотар қуролдан олинган жароҳат оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб, РИА Новости хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Умар Жаброилов Москвадаги хонадонида бошидан ўқ еган ҳолда топилган. У шифохонада вафот этган.

“Умар Жаброилов Москванинг 1-Тверская-Ямская кўчасидаги уйнинг хонадонидан топилди”, дейди нашр манбаси. 

“Mash”нинг маълумотига кўра, тадбиркор шифохонага шахси номаълум ва оғир аҳволдаги бемор сифатида олиб келинган, уни фақат етиб келган қўриқчилари таниб олган. Шифокорлар камида ярим соат давомида Жаброиловни жонлантиришга уринган.

Жаброилов 1958 йил 28 июнда Грозний шаҳрида туғилган. 1997 йилда у Россиядаги йирик савдо марказлари – “Охотный ряд” ва “Смоленский пассаж”, шунингдек, “Кунцево” тураржой мажмуаси, “Россия” меҳмонхонаси ва бошқаларни бошқарган “Плаза” компаниялар гуруҳининг топ-менежери бўлган. 

Умар Жаброилов 2000 йил 26 мартда бўлиб ўтган Россия Федерацияси президентлиги сайловларида номзод сифатида иштирок этган. У “Сила разума” (Ақл кучи) ташаббускор гуруҳи томонидан номзод сифатида кўрсатилган. Жаброилов сайловда иштирок этган 11 нафар номзод орасида энг охирги ўринни эгаллаган. Унга 78 498 нафар сайловчи овоз берган, бу умумий овозларнинг тахминан 0,1 фоизини ташкил этади.

2004–2009 йилларда Жаброилов Чеченистондан сайланган сенатор, шунингдек, Федерация Кенгашининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси ўринбосари ва Европа Кенгаши Парламент Ассамблеясидаги (ЕКПА) Россия делегацияси аъзоси бўлиб ишлаган. Кейинги тўрт йил давомида Россия Президенти ёрдамчисининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган, 2015 йилда эса “Аванти” бизнес-патриотизмни ривожлантириш бўйича тадбиркорлар уюшмасини бошқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

тадбиркор Москва Умар Жаброилов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг