Саида Мирзиёева Алиевнинг рафиқасига хат ёзди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг турмуш ўртоғи, мамлакат вице-президенти Меҳрибон Алиевани таваллуд куни билан табриклаб, унга мактуб йўллади. Бу ҳақда “Аzertac” нашри хабар берди.

Саида Мирзиёева мактубида Алиевани кўп қиррали шахс сифатида кўришини, ҳам жамоат ва давлат арбоби, ҳам меҳрибон рафиқа ва она сифатида доимо кузатишини айтиб ўтган. 

“Ҳурматли Меҳрибон Орифовна, туғилган кунингиз муносабати билан сизни чин дилдан табриклаб, энг самимий тилакларимни изҳор этишдан чексиз мамнунман. Сизни ёрқин ва кўп қиррали шахс сифатида – жамоат ва давлат арбоби, меҳрибон рафиқа ва она сифатида доимо қойил қолиб кузатаман”, деган у. 

Мирзиёева, шунингдек, биринчи хоним эзгу амаллари ортидан нафақат Озарбайжон балки Ўзбекистон ва дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатларида ҳурмат қозонганини алоҳида таъкидлаган. 

“Соф ва фидокор қалбингиз, эзгу амалларингиз орқали сиз бутун Озарбайжон халқининг муҳаббатини, шунингдек, Ўзбекистонда ва дунёнинг кўплаб бошқа мамлакатларида катта ҳурмат ва эътибор қозонгансиз. Ушбу гўзал кунда сизга чин қалбимдан мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, ички тотувлик ҳамда барча эзгу ташаббусларингизни рўёбга чиқариш учун битмас-туганмас куч ва энергия тилайман. Ҳаётингиз доимо қувонч, яқинларингизнинг эътибори ва қўллаб-қувватлаши билан тўлсин! Ҳурмат ва эҳтиром билан, Саида Мирзиёева – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари”, дея фикрини якунлаган Мирзиёева.

Маълумот учун, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг рафиқаси Меҳрибон Алиева 1964 йил 26 август куни Баку шаҳрида туғилган. У дастлаб тиббиёт соҳасида таҳсил олган. 2017 йилдан буён ҳозирга қадар Озарбайжон вице-президенти лавозимида ишлаб келмоқда. Алиева давлат раҳбари билан 1983 йилда оила қурган. Биринчи хоним ҳозирда Илҳом Алиев билан 3 фарзанд – Лейла, Орзу ҳамда Ҳайдарнинг ота-онаси ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин ҳам 61 ёшни қаршилаётган Озарбайжон биринчи хонимига табрикнома йўллаган эди.

Нодир Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Илҳом Алиев Саида Мирзиёева хат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг