Самарқандда 1 кило наркотикни сотаётган шахс ушланди
3-саҳифа
−
21 Июнь 4516 1 дақиқа
Самарқанд вилоятида 1 килограмм гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Ургут туманида яшовчи шахс ўзининг танишларига 1 грамм гиёҳвандлик моддасини 130 минг сўм эвазига қонунга хилоф равишда сотаётгани тўғрисида маълумот олинган.
Унга кўра, жорий йилнинг 18 июнь куни Самарқанд шаҳар Галаосиё маҳалласида ўтказилган тадбирда Ургут туманида яшовчи 1984 йилда туғилган шахс ўзининг таниши билан биргаликда тадбирга шартли харидор сифатида қўшилган фуқарога 1 килограмм гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган бўлган ҳамда шу вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, иккала фуқарога нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон ва Тошкент вилоятларида “гашиш” ҳамда бошқа таъсир қилувчи воситаларни сотмоқчи бўлганлар қўлга олинганди.
Live
Барчаси