Сардор Умурзоқов Абдулла II билан учрашди

Жамият

image

Кеча, 30 сентябрь куни Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Ўзбекистон Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси Сардор Умрзоқовни қабул қилди. Бу ҳақда Подшоҳнинг расмий саҳифасида хабар берилди.

Маълум қилинишича, Умрзоқовнинг Иорданияга юқори даражадаги делегация бошчилигидаги сафари Подшоҳнинг ўтган ой Ўзбекистонга қилинган муваффақиятли ташрифидан кейинги ҳамкорликни давом эттириш доирасида амалга оширилмоқда. Умрзоқов Иорданиянинг қатор расмийлари билан ҳам учрашиши режалаштирилган.

Учрашувда Валиаҳд шаҳзода Ҳусайн бин Абдулла II ҳам иштирок этган. Подшоҳ эса Иордания ва Ўзбекистон ўртасидаги мустаҳкам дўстлик алоқаларини юқори баҳолаган ҳамда мавжуд ўсиш имкониятларидан, хусусан савдо, инвестиция, соғлиқни сақлаш, таълим, туризм ва мудофаа соҳаларида самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидлаган.

Подшоҳ, шунингдек, Ўзбекистонга қилган ташрифи давомида имзоланган тўққизта битим ва ҳамкорлик протоколлари ҳамда учта меморандум натижаларига таянган ҳолда икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини қайд этган.

Учрашувда, шунингдек, Подшоҳнинг диний ва маданий масалалар бўйича бош маслаҳатчиси ва шахсий вакили, шаҳзода Ғози бин Муҳаммад ҳам иштирок этган. Суҳбат чоғида Ғазо, Ғарбий Соҳил ва Қуддусдаги сўнгги вазият ҳам муҳокама қилинган.

Йиғилишда Бош вазир ўринбосари ва Ташқи ишлар вазири Айман Сафади ва Ўзбекистон делегацияси аъзолари ҳам қатнашган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей сессияси доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн билан учрашув ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Иордания Сардор Умурзоқов Абдулла II

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг