Сенсация! Испания ЖЧ дебютантини енга олмади
Спорт
−
15 Июнь 7250 1 дақиқа
Бугун, 15 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “Ҳ” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Испания ва Кабо-Верде терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Унда испанияликлар мундиаль дебютантига қарши 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
АҚШнинг Атланта шаҳридаги “Мерседес-Бенц” стадионида бўлиб ўтган баҳсда ҳисоб очилмади ва жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Мазкур ўйинда Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямаль Жаҳон чемпионати финал босқичидаги дебютини нишонлади. У 71-дақиқада захирадан майдонга туширилди.
Ушбу натижадан сўнг Испания ва Кабо-Верде терма жамоалари ҳисобида бир очкодан мавжуд бўлиб, “Ҳ” гуруҳи турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Гуруҳнинг яна бир 1-тур учрашувида Саудия Арабистони ва Уругвай терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.
Эндиликда Испания 2-турда Саудия Арабистонига қарши майдонга тушса, 3-турда Уругвай билан куч синашади. Кабо-Верде эса навбатдаги турда Уругвайга қарши ўйнайди, гуруҳ босқичидаги сўнгги баҳсини эса Саудия Арабистонига қарши ўтказади.
Live
Барчаси