Шаҳарларнинг бош режаси йўқ, иш унмаяпти – Президент йиғилишидан
Жамият
−
14 Апрель 2805 2 дақиқа
Бугунги кунда Ўзбекистонда шаҳарлар бош режаларини ишлаб чиқиш учун бюджетдан йилига 200-250 миллиард сўм берилмоқда. Бироқ, кичик шаҳар ва шаҳарчаларда шаҳарсозлик ҳужжати йўқлиги учун катта лойиҳа қиламан деган тадбиркорлар иши тўхтаб турибди. Бу ҳақда бугун, 14 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой қурилиши ва урбанизация соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида гапирган.
Давлат раҳбари ўз нутқида мамлакат аҳолисиси 38 миллиондан ошгани, урбанизация даражаси 51 фоизга етиб, қарийб 20 миллион одам шаҳарларда яшаётганини урғулаган.
“Бир нарсани яхши тушуниш зарур: агар урбанизация даражаси 1 фоизга ошса, иқтисодиёт ҳам камида 1 фоизга кўпаяди, инвестиция оқими, бизнес ва стартаплар, меҳнат унумдорлиги каррасига ўсади. Бунинг учун республикада урбанизацияни барқарор ривожлантириш бўйича ягона ёндашув бўлиши керак”, дейди Президент.
Йиғилишда бош режаларни ишлаб чиқиш учун бюджетдан ажратилаётган йиллик 200-250 миллиард сўм маблағни бош режаси бўлмаган ёки эскирган ҳудудларга сарфланиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Кичик шаҳар ва шаҳарчаларда ҳам катта лойиҳа қиламан деган тадбиркорлар борлиги, шаҳарсозлик ҳужжати йўқлиги учун уларнинг иши тўхтаб тургани қайд этилди. Ўзи маблағ тикиб, тезроқ бош режа ишлаб чиқилишидан манфаатдор тадбиркорлар ҳам кўплиги ҳақида сўз борди.
Вилоят ҳокимлари, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитасига жорий йилда бюджет маблағи ҳисобидан 6 та шаҳар, 44 та шаҳарча бўйича бош режа, яна 104 та қишлоқ бўйича мастер режани охирига етказиш, бунга қўшимча ташаббускор бизнес вакиллари билан яна 50 та аҳоли пункти бўйича шаҳарсозлик ҳужжатини ишлаб чиқишни бошлаш топширилди.
Live
Барчаси