Шавкат Мирзиёев Россияга борди

Жамият

image

Бугун, 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига борди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди. 

“Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси 21-22 декабрь кунлари Евроосиё Олий иқтисодий кенгашининг навбатдаги мажлисида кузатувчи мақомида ва МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.

Саммит кун тартибидан мазкур кўп томонлама бирлашмалар доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш билан боғлиқ долзарб масалалар ўрин олган.

Анъанага кўра, биргаликда амалга оширилган ишларнинг асосий натижалари сарҳисоб қилинади ва келгуси йилдаги амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 декабрь куни Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етганди. Давлати раҳбари Япония пойтахтида мамлакат Императори Нарухито, Бош вазири Санаэ Такаичи, Парламентнинг икки палатаси раҳбарлари, парламентдаги Ўзбекистон билан дўстлик лигаси фаоллари, ҳукумат аъзолари, Нара шаҳри мэри ҳамда етакчи олийгоҳлари ректорлари билан учрашув ва музокаралар ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Шавкат Мирзиёев Пулково

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг