Швейцарияда ўрдак “тезликни оширгани” учун радарга тушди

Олам

image

Швейцарияда ўрдак рухсат этилган тезликни оширгани учун жарима белгилайдиган радарга тушиб қолди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.

Полиция хабарига кўра, Берн шаҳри яқинида ўрдак соатига 52 км тезликда учиб кетган, ҳолбуки ушбу ҳудудда 30 км/соат тезлик чегараси амал қилади.

Қизиқ томони шундаки, бу ҳолат биринчи марта рўй бераётгани йўқ – полиция маълумотига кўра, 2018 йилда ҳам айнан шу жойда ва шу тезликда бошқа ўрдак камерага тушган. Ҳукумат бу ҳолатни “худди ўша қуш ёки унинг чаққон қариндоши” деб тахмин қилмоқда.

“Биз ҳар йили камераларни текшириб чиқамиз ва барча маълумотлар эҳтиёткорлик билан архивланади”, дея баёнот берган полиция.

Офицерлар бу сурат техник манипуляция маҳсули бўлиши мумкинлигини ҳам инкор этмаётган бўлса-да, ушбу ажойиб тасодифга ҳазил билан ёндашишмоқда ва жамоатчилик ҳам буни шундай қабул қилишига умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Денвер шаҳрида United Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing 737 самолётининг двигатели қуён сабаб ёниб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

радар Швейцария ўрдак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг