Сирдарёда балиқ овлаб табиатга 350 млн сўм зарар етказишди

3-саҳифа

image

Сирдарёда 37 дона балиқ овлаганлар ҳайвонот дунёсига 350 млн сўм зарар етказди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни мҳуҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, вазирлик, Давлат экологик назорат инспекцияси, Сирдарё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлими, Сирдарё вилоят ИИБ ва Миллий гвардия бошқармаси ҳамкорлигида навбатдаги рейд тадбири ўтказилган.

Сирдарё вилояти Гулистон тумани “Баҳмал” МФЙ ҳудудида олиб борилган рейд давомида фуқаролар А.Т. ва М.Д. “Шўразак” зовуридан ноқонуний ов қуроли, яъни электр қармоқдан фойдаланган ҳолда турли хилдаги жами 37 дона балиқни (20 дона “Кумуш товон” балиғи, 3 дона “Мой балиқ” ва 14 дона “Илонбош” балиғи) ноқонуний равишда овлаб, резина қайиқда сув ҳавзасидан олиб чиқиб кетмоқчи бўлганида тўхтатиб қолинган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, ноқонуний равишда овланган балиқлар ва ноқонуний ов қуроли бўлган 1 дона электр қармоқ, 1 дона резина қайиқ, 1 дона аккумулятор, 1 жуфт эшкак, 1 дона тутгич ва 1 дона тунги ёритиш мосламаси ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилгунга қадар вақтинчалик сақлаш учун олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат содир этилиши оқибатида “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 3, 27-моддалари, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 34, 35-моддалари, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 49-моддаси талаблари бузилган. Ҳайвонот дунёсига базавий ҳисоблаш миқдорининг 865 баравари (352 млн 672 минг сўм) миқдорида зарар етказилган.

Ҳуқуқбузарлик юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида Сирдарё вилояти прокуратурасига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда қирғовул овлаганлар табиатга 288 ярим миллион зарар етказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё балиқ Экология

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг