Сирдарёда боғча мудираси пора билан ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятида боғчага бола қабул қилиш учун 2,5 миллион сўм пора талаб қилган мудира қўлга тушди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Маълум бўлишича, 1986 йилда туғилган, Сирдарё тумани Мактабгача ва мактаб таълим бўлимига қарашли давлат мактабгача таълим ташкилоти мудираси лавозимида ишлаб келган шахс фуқаронинг фарзандини келгусида ўзи раҳбарлик қилиб келаётган таълим ташкилотига ишга олишни ваъда қилиб, ундан 2,5 миллион сўм талаб қилган. Шундан сўнг мансабдор шахс сўралган пулнинг 200 минг сўмини аванс шаклида ўз пластик картасига тушириб олган. Вилоят Ички ишлар бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қонунбузар шахс қолган 2 миллион 300 минг сўм миқдордаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олиниб, ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида 36-мактаб директори ўз ўринбосаридан 2 миллион сўм пора олгани учун 4 йилга қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Сирдарё мудира

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг