Сирдарёда отасини уйдан ҳайдаган ўғил қамалди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида ўз отасини ҳақоратлаб, уйдан ҳайдаб чиқарган ўғил 5 суткага қамалди. Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди.

Маълум бўлишича, ота-ўғил ўртасидаги жанжаллар олдин ҳам бўлиб турган. Буни маҳалла инспектори ҳам тасдиқлаган. Ўғил ўзининг ўртоқлари билан чойхонага борган ва спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда ўзининг уйига келган. Шундан сўнг, уйда бўлган ёлғиз отасига бақир-чақир қилиб, ўзаро жанжаллашиб, ҳақорат қилган ҳамда кўчага чиқариб юборган. Шундан сўнг ота ноиложликдан ИИО ходимларига мурожаат қилган.

“Уйга келиб, менга ташланиб қолди. Биринчи урмоқчи бўлди, урди ҳам. Саҳар тўртгача ташқарида ўтирдим”, дейди ота.

Судда айбланувчи спиртли ичимлик таъсирида бўлганини айтиб, енгиллик сўраган. Шу тариқа у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган ва 5 сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида ота ўз болаларини ҳақоратлаб, уларни аёвсиз уриб-тепиб, калтаклаганди. Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ томонидан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

жанжал Ховос ота-ўғил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг