Сиёсий вазият сабаб Роналду Саудияни тарк этди – ОАВ

Спорт

image

Португалия терма жамоаси ҳамда Саудия Арабистонининг “Ал Наср” клуби сардори Криштиану Роналду минтақадаги сиёсий вазият сабаб оиласи билан бирга шахсий самолётида Саудия Арабистонини зудлик билан тарк этди. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Роналдунинг шахсий самолёти Миср ва Ўрта ер денгизи орқали Европага учган. Футболчининг ўзи эса бортда бўлган-бўлмагани ҳали аниқланмаган.

Маълумки, Роналду Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида севгилиси Жорджина Родригес ва беш нафар фарзанди билан истиқомат қилиб келади.

Қайд этиш жоиз, Яқин Шарқдаги можаро спорт мусобақлари, жумладан, футболга ҳам жиддий таъсир қилмоқда. Хусусан, бунгача Италиянинг “Интер” жамоаси собиқ футболчиси ва Эрон терма жамоасининг асосий ҳужумчиси Меҳди Тареми фаолиятини якунлаб, Эрон армиясига қўшилишга қарор қилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Қатар футбол ассоциацияси АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган зарбалари ҳамда минтақага жавобан учирилган ракеталар ортидан мамлакатдаги барча турнир ва учрашувларни номаълум муддатга тўхтатди. Шу сабаб Доҳада ўтказилиши режалаштирилган Испания ва Аргентина ўртасидаги Финалиссима баҳси ҳам сўроқ остида қолди.

Бундан ташқари, Эрондаги хорижликликлар, жумладан ўзбекистонлик футболсилар ҳам мамлакатни тарк этишга мажбур бўлмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Криштиану Роналду “Ал Наср”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made