Сурия АҚШ воситачилигида Исроил билан “дўст тутинмоқчи”
Олам
−
05 Январь 2817 1 дақиқа
Бугун, 5 январь куни Сурия делегацияси АҚШ воситачилигида Исроил билан музокараларга киришди. Бу ҳақда мамлакатнинг “Syria Arab News Agency” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Сурия делегацияси Сурия ташқи ишлар вазири Асад Ҳасан ал-Шибоний ҳамда бош разведка бошқармаси раҳбари Ҳусайн ал-Саламеҳ АҚШ воситачилигида Исроил томони билан олиб борилаётган музокараларда иштирок этмоқда.
Билдирилишича, музокараларнинг қайта тикланиши Сурия томонидан ўзгармас миллий ҳуқуқларни тиклашга бўлган қатъий мажбуриятни тасдиқлайди.
Музокаралар асосан 1974 йилги қўшинларни чекиниш битимини қайта фаол қилишга қаратилган, мақсад – Исроил қўшинларини 2024 йил 8 декабрдаги позицияларга қайтариш, шу билан бирга хавфсизлик бўйича ўзаро келишувни таъминлаш, Сурия суверенитетини тўлиқ ҳимоя қилиш ва мамлакат ички ишларига ҳар қандай аралашувнинг олдини олиш.
Эслатиб ўтамиз, ўтган 2025 йилда ҳам Сурия ва Исроил Бирлашган Араб Амирликлари томонидан яратилган алоқа каналидан фойдаланиб, билвосита музокаралар ўтказган эди.
Live
Барчаси